Ўзбекистонда яна 5 киши ис гази сабаб вафот этди
Жамият
−
21 Ноябрь 2019
5076Ўзбекистонда кунлар совигани сари ис газидан заҳарланиб вафот этганлар сони ортиб боряпти. Навбатдаги бахтсиз ҳодиса Сирдарё вилоятида юз берди.
Кеча, 20 ноябрь куни Сирдаре вилояти Боёвут тумани, Тошкент вилояти Ангрен шаҳри, Навоий вилояти Хатирчи туманида яшовчи 6 нафар фуқаролар газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаганликлари оқибатида ис газидан заҳарланиб, 5 нафари вафот этган, 1 нафари шифохонага ёткизилган.
Учалла холат юзасидан прокуратура органлари томонидан тергов олди текширув харакатлари олиб борилмокда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 ноябрь куни Жиззах вилояти Зомин тумани ИИБга қарашли бинода 7 нафар ишчи ис газидан заҳарланиб вафот этганди.
LiveБарчаси