Ўзбекистонда яна 15 кишида коронавирус аниқланди

Жамият 8553
image

2020 йил 6 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 15 нафарга кўпайиб, 4022 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 4 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 3 нафари Тошкент вилоятида Россиядан чегара пост орқали Ўзбекистонга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган фуқароларда, 3 нафари эса Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган.

Айни пайтда мамлакатда 3247 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган. 

Ҳозирда мамлакатда 759 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 10 нафари оғир, 3 нафари эса ўта оғир аҳволда. 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 318
Рейтинг: 3
t
×