Ўзбекистонда ўтган йилга нисбатан ёнғинлар сони икки баравар ошган
Бу қизиқ
−
17 Январь 2023
4930Жорий йил 15 январь кунига қадар юз берган ёнғинлар сони ўтган йилга нисбатан икки баробар ошган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Мавлонбек Досчанов маълум қилди.
Қайд этилишича, аҳоли яшаш жойларида ёнғин келиб чиқишига аксарият ҳолларда газ ва электр иситиш мосламаларидан фойдаланишда техник, ёнғин ва электр хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмаслиги сабаб бўлмоқда.
Маълумки, ҳозирги об-ҳаво ҳароратининг пасайиб бориши газ, электр ва бошқа турдаги муқобил ёқилғи иситиш мосламаларидан фойдаланишга бўлган эҳтиёжнинг ортишига олиб келади. Бундай пайтларда иситиш мосламаларидан нотўғри фойдаланиш оқибатида кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлиши ҳамда ёнғинлар билан боғлиқ турли фавқулодда вазиятларга олиб келиши мумкин.
Бундай кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун эса газ ускуналари ҳамда иситиш мосламаларидан фойдаланганда хавфсизлик қоидаларига риоя этиш талаб қилинади. Хусусан, газ плиталаридан хоналарни иситиш мақсадида фойдаланмаслик, иситиш печлари ва уларнинг мўрилари созлигини доимий назорат қилиш, улар яқинида ёнувчан буюмларни сақламаслик шулар жумласидандир.
Эслатиб ўтамиз, Наманганда ҳам ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаганлиги сабабли тўртта хонадон ёниб кетган эди.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси