Наманганда тўртта хонадон ёниб кетди

3-саҳифа

image

Наманган вилоятининг Чортоқ, Давлатобод, Уйчи ва Поп туманларидаги хонадонларда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Кеча, 14 январь куни Чортоқ туманидаги “Комиллик” маҳалла фуқаролар йиғини, Давлатобод туманидаги “Нуробод” МФЙ, Уйчи туманидаги “Обод” МФЙ ҳудудидаги хонадонларда ёнғин юз берган. Бугун, 15 январь куни эса соат 06:04 да Поп туманидаги “Гузар” маҳалласида жойлашган хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлган. Содир бўлган ёнғинлар қутқарувчилар томонидан бартараф этилган.

Аниқланишича, ёнғинларнинг аксарият хонани иситиш мақсадида фойдаланилаётган газ, ўтин, кўмир ва бошқа ёқилғиларни узоқ вақт ёқиб назоратсиз қолдирилиши оқибатида содир бўлган.

Содир бўлган ёнғинлар оқибатида куйиб тан жароҳати олган ҳамда ҳалок бўлган фуқаролар йўқ.

Ҳозирда ҳолатлар юзасидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Намангандаги хонадонлардан бирида газ портлаши оқибатда 2 киши куйиш жароҳатини олгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Наманган

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг