Кўр қуръа Ўзбекистонга кимларни рақиб қилди?
Спорт
−
27 Май
18121Кеча, 26 май куни тарихда илк бор Ўзбекистонда ўтадиган футзал бўйича Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичига қуръа ташланди.
Жорий йилнинг 14 сентябрь - 6 октябрь кунлари Ўзбекистон футзал бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Кўҳна Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида мусобақага қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Маросимда FIFA, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, мамлакат футбол ассоциацияси раҳбарияти иштирок этди.
Шундан сўнг қуръа ташланди ва жамоалар ўз гуруҳларини билиб олди. Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси “А” квартетида Парагвай, Коста-Рика ва Нидерландия жамоалари билан баҳс олиб борадиган бўлди. Очилиш ўйини 14 сентябрь куни Ўзбекистон ва Нидерландия жамоалари ўртасида кечади. Баҳсга Тошкент шаҳридаги “Ҳумо арена” мезбонлик қилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь