Ўзбекистонда Умра зиёрати нархлари арзонлашди

Жамият

image

Ўзбекистонда Умра зиёрати учун нархлар арзонлашди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар берди.

Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонида ҳаж ва умра хизматлари сифатини янада яхшилаш, нархларини арзонлаштириш, зиёратчилар учун бир қатор қулайликлар яратиш мақсадида, подшоҳликдаги бир қатор мутасадди идоралар раҳбарлари билан музокаралар олиб бормоқда. Шу каби мулоқотлар натижасида умра хизматлари нархини янада арзонлаштиришга эришилган.

2024 йил 10 январдан эътиборан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Ҳаж ва Умра” марказида умра хизматлари нархи бир киши учун 16 600 000 сўм этиб белгиланди.

“Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмитаси томонидан ташкил этилган умра хизматлари ҳар жиҳатдан қулай, арзон ва хавфсиздир. Энг асосийси, тўғридан тўғри рейслар, тун-у кун шифокорлар хизмати, уч маҳал иссиқ овқат билан таъминланган ҳамда энг малакали имом-хатиблардан иборат элликбошилар жалб этилган. Шунингдек, Фатво маркази уламолари ишчи гуруҳи вакили сифатида шаръий масалаларга доимо ечим топиб беради”, дейилади идора хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Умра

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made