Ўзбекистонда уч ҳакам коррупцияда айбланиб, футболдан четлатилди

Спорт

image

Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси мамлакатда фаолият юритаётган уч нафар ҳакамга жазо чоралари қўллаб, улардан бир нафарининг футбол спорт турида 5 йил давомида ҳар қандай фаолиятини чеклаш бўйича қарор қабул қилди. Бу ҳақда ЎФА сайтида хабар берилди.  

Баёнотда таъкидланишича, ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш махсус инспекцияси томонидан Ўзбекистон Суперлига ва Про Лига учрашувларида коррупцион ҳолатлар, яъни бир қатор футбол ўйинларида учрашувга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишувларда қатнашган бир қатор футбол ҳакамлари аниқланган

ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш махсус инспекцияси томонидан мазкур ҳолатга алоқадорликда гумон қилинган 10 нафардан ортиқ футбол ҳакамлари, профессионал футбол клубларининг мураббий ва расмий шахслари бўйича маълумотлар, тегишли футбол учрашувлари қайдномалари, инспекторларнинг футбол учрашувлари бўйича ҳисоботлари, ҳакамларнинг футбол фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисидаги декларациялари, тегишли футбол учрашувларидаги шубҳали эпизодлар акс этилган видеоматериаллар ЎФA Этика қўмитасига кўриб чиқиш учун тақдим этилган.

Ушбу маълумотлар ЎФА Этика қўмитасининг жорий йилнинг 17 ва 25 ноябрь кунлари бўлиб ўтган йиғилишида тегишли тартибда кўриб чиқилиб, қарор қабул қилинган.

Унга кўра:

ФИФA, ОФК ҳаками Жасур Мухторов ЎФA интизом кодексининг 5.44-бандига асосан бир қатор футбол ўйинларида учрашувга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишувларда қатнашгани учун 5 (беш) йил муддатга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлатилган ҳамда 90 000 000 (тўқсон миллион) сўм жаримага тортилган.

ЎФА Бош ҳаками Темур Тўхтасинов ЎФA интизом кодексининг 5.44-бандига асосан бир қатор футбол ўйинларида учрашувга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишувларда қатнашгани учун 2021 йилги футбол мавсумида ҳакамлик қилишдан четлатилган ва 10 000 000 (ўн миллион) сўм жаримага тортилган.

ЎФА Бош ҳаками Т.Н.Наджафалиев ҳакамларнинг футбол фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисидаги декларациясига асосан ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш махсус инспекцияси билан ҳамкорлик қилгани ва ОФК Ҳакамлар академиясида таҳсил олаётгани, таҳсил жараёнида энг яхши кўрсаткичларни қўрсатаётгани, бироқ ЎФA интизом кодексининг 5.42-бандига асосан ЎзПФЛ мусобақаларини ўтказиш билан боғлиқ реал фактларни бузиб кўрсатишга урингани учун 2020 йил футбол мавсуми охиригача ҳакамлик қилишдан четлатилган ва 70 000 000 (етмиш миллион) сўм жаримага тортилган. 

Шу жумладан, қўмита қарорлари билан мазкур ҳолатларга алоқадор бир нечта ёрдамчи ҳакамлар, назоратчилар, ҳамда футбол клублари масъуллари тегишли жарималарга тортилган.

Мазкур қарор ЎФА томонидан расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киргани айтилмоқда.

Қайд этилишича, ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш махсус инспекцияси футбол соҳасида шубҳа остига олинган вазиятлар бўйича ўрганиш ишларини давом эттирмоқда. Ноқонуний ҳолатлар аниқланган тақдирда ЎФA Этика қўмитаси тегишли тартибда кўриб чиқиб, якуний қарорларни қабул қилади.

Умиджон Нозимжонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ЎФA ФИФA

Баҳолаганлар

125

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг