Ўзбекистонда туғилган UFC жангчиси “тролл” қилинди
Спорт
−
02 Июнь 2023
9234Собиқ UFC жангчиси, ҳозирда эксперт сифатида ишлаётган америкалик Чейл Соннен Ўзбекистонда туғилган қозоғистонлик жангчи Шавкат Раҳмоновни ўз YouTube саҳифасида танқид қилди.
Сонненнинг Раҳмоновни танқид қилишига Раҳмонов ярим ўрта вазнга қайтишга қарор қилгани ва америкалик Келвин Гастелумга чорлов юборгани сабаб бўлган.
“Шавкатнинг Гастелумга чорлови шунчаки дўстона эди. Буни чорлов деб айтиш ҳам қийин. Бу кўпроқ таклифга ўхшайди. Раҳмонов ҳақида илиқ гапларни айтиш мумкин, аммо уни баралла энг яхши сўзлар билан мақташ нотўғри”, дейди Соннен.
Маълумот учун, Раҳмонов Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида туғилган. Кейинчалик ота-онаси билан Қозоғистонга кўчиб кетган. У профессионал фаолияти давомида 17 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалабага эришган.
Муҳсинжон Умурзоқов
LiveБарчаси