UFC собиқ жангчиси полиция томонидан ҳибсга олинди
Спорт
−
20 Декабрь 2021
4086UFC собиқ жангчиси Чейл Соннен АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги меҳмонхонада номаълум эркакни калтаклагани учун полиция томонидан қўлга олинди.
Гувоҳлардан бирининг сўзларига кўра, Соннен унинг ёнидан ўтиб кетаётган эр-хотинга ташланган. Жангчи эркак билан жанжаллашиб қолган, шундан сўнг аёл қичқира бошлаган ва атрофдагилардан бири полицияга қўнғироқ қилган, бу эса Сонненнинг ҳибсга олинишига сабаб бўлган. Чейл қўлига кишан солинган ҳолда меҳмонхонадан олиб чиқиб кетилган.
Маълумот учун, 44 ёшли Соннен ўзининг сўнгги жангини 2019 йилнинг июнь ойида “Bellator 222”да Лёто Мачидага қарши ўтказиб, иккинчи раундда техник нокаут билан имкониятни бой берган эди. У ММА’даги фаолияти давомида 49 та жанг ўтказиб, 31 ғалаба, 17 мағлубият ва 1 дуранг қайд этган.