Ўзбекистонда топилган динозавр миясининг 3D модели яратилди

Бу қизиқ

image

Санкт-Петербурглик палеонтологлар Ўзбекистонда топилган анкилозаврнинг бош суяги қисмлари асосида мия ва қон томирларининг биринчи батафсил 3D виртуал моделини яратдилар. Тадқиқот натижалари "Biological Communications" журналида эълон қилинди.

Анкилозаврлар Ерда тахминан 160 миллион йил олдин Юра даври ўрталарида пайдо бўлган ва улар 66 миллион йил олдин якунланган динозаврлар даврининг охиригача мавжуд бўлган. Тадқиқот давомида муаллифлар 1990 йиллар охири ва 2000 йилларнинг бошларида Ўзбекистоннинг Қизилқум чўлидаги Жарақудуқ ҳудудида ўтказилган бир қатор халқаро экспедицияларда ушбу динозавр суяклари топилган. Жарақудуқ тахминан 90 миллион йиллик динозаврлар, птерозаврлар, тимсоҳлар, қушлар, сутэмизувчилар ва бошқа умуртқали ҳайвонларнинг кўплаб топилмалари билан танилган ҳудуд ҳисобланади.

Трехмерная виртуальная реконструкция мозга анкилозавра Bissektipelta archibaldi

Тадқиқот муаллифлари – Санкт-Петербург университети палеонтологлари, Россия Фанлар академиясининг Зоология институти ва АҚШдаги Смитсон институтининг миллий тарих музейи мутахассислари билан бирга бош суягининг учта бўлагидан фойдаланиб, динозавр мия тузилишининг дастлабки уч ўлчовли компьютер кўринишини амалга оширишга муваффақ бўлишди.

"Сўнгги 15-20 йил ичида компьютер томографиясининг ривожланиши туфайли биз динозаврнинг мияси ва унинг тузилиши ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлдик", дейди тадқиқот муаллифларидан бири Иван Кузмин.

Бундан ташқари, анкилозаврларнинг эндокрин томирлари замонавий калтакесакларнинг томирларига, бизгача этиб келган динозаврларнинг энг яқин қариндошлари - тимсоҳлар ва қушларга қараганда кўпроқ ўхшаш бўлиб чиқди.

Таққослаш натижасида қадимги ҳайвонлар миясининг массаси замонавий ҳайвонлар миясининг массасини ярмини ташкил этиши аниқланди. Уч метрли ушбу динозавр миясининг оғирлиги атиги 26,5 граммга тенг. Бу худди икки дона ёнғоқ массасига тенг. Лекин уларнинг ҳид билиш қобилияти жуда ўткир бўлганлиги айтилмоқда.

Муаллифлар эволюция натижасида анкилозаврлар катталашиб борганини таъкидлашмоқда. Уларнинг айтишича, миянинг ўзи қанчалик катта эканлигини, унинг қисмлари қаерда жойлашганлигини, томирлар ва асаб толалари аниқ қаерда жойлашганлигини тушуниш учун қўшимча тадқиқотлар талаб этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

динозавр Ўзбекистон

Баҳолаганлар

101

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг