Ўзбекистонда таровиҳ намозини ўқиш вақтлари эълон қилинди
Жамият
−
17 Февраль 6851 1 дақиқа
Эртага, 18 февраль куни хуфтон намозидан сўнг Ўзбекистондаги масжидларда таровиҳ намози бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.
Мамлакатнинг 14 та ҳудудидаги масжидларда таровиҳ намозининг бошланиш вақтлари:
- Андижон – 20:20;
- Фарғона – 20:20;
- Наманган – 20:20;
- Тошкент вилояти – 20:30;
- Тошкент шаҳри –– 20:30;
- Сирдарё – 20:30;
- Жиззах – 20:30;
- Самарқанд – 20:40;
- Сурхондарё – 20:40;
- Навоий – 20:40;
- Бухоро – 20:40;
- Қашқадарё – 20:45;
- Хоразм – 21:00;
- Қорақалпоғистон Республикаси – 21:00.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда жорий йилда Рамазон ойи 19 февралдан бошланиши ҳақида хабар берилган эди. Республика бўйлаб 2000 дан ортиқ масжидда таровиҳ намозлари ўқилади.
Live
БарчасиТаровеҳ намозини ўқиш вақтлари эълон қилинди
17 Февраль