Ўзбекистонда талабалар уйлари кўпайтирилади

Жамият

image

Кеча, 27 январь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда ёшларнинг ижтимоий масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ мухбири хабар қилди.

Бугунги кунда 129 та олий ўқув юртида 500 мингдан ортиқ талаба ўқиётгани, лекин улар ётоқхона билан етарлича таъминланмагани кўрсатиб ўтилди.

“Охирги 4 йилда ОТМлар сони 47 тага ортди. Лекин пойтахтнинг ўзидаги жами 85 та талабалар уйида атиги 13 фоиз ёшлар турар-жой билан таъминланган.

Ёки 18 минг талаба таҳсил олаётган Самарқанд давлат университетида бор-йўғи 1 600 ўринли ётоқхона мавжуд”, деди Шавкат Мирзиёев.

Шунинг учун бир ой муддатда 2021–2023 йилларда талабалар уйларини қуриш дастури ишлаб чиқилиб, Ҳукуматга киритилиши белгиланди. Шунингдек, талабалар уйларини бир хонага 4 талаба жойлашадиган қилиб, қуриш кераклиги таъкидланди.

Бунга Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев, Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ва Молия вазири Тимур Ишметов масъул бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

талаба

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг