Ўзбекистонда Сув кодекси қабул қилинади
Жамият
−
17 Август
6507Ўзбекистонда Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Сув кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси хабар берди.
Йиғилишда қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилиб, уни биринчи ўқишда ялпи мажлисда муҳокама қилиш жараёнида депутатлар томонидан берилган бир қатор таклифлар таҳлил қилинди.
Қайд этилишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мамлакатнинг сув хавфсизлигига эришиш, глобал сув тақчиллиги кучайиб бораётган даврда барча иқтисодиёт тармоқларининг ва атроф-муҳитнинг сувга бўлган эҳтиёжини қондириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сув инфратузилмасининг ва суғориладиган ерларнинг ҳолатини яхшилашга хизмат қилади.
Ҳозирда масъул қўмитада қонун лойиҳасини такомиллаштириш ишлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг июль ойида Ўзбекистонда Сув кодекси ишлаб чиқилиши ҳақида хабар берилганди. Унда ушбу кодекс сув ресурсларини бошқариш, сувдан самарали фойдаланиш ва сувни истеъмол қилиш бўйича самарали механизмларни жорий этиш мақсадида ишлаб чиқилаётгани маълум қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь