Ўзбекистонда судьялар палатаси тузилади

Жамият

image
Ўзбекистонда судья бўлиш ёши оширилди north_east

Ўзбекистонда судья бўлиш ёши оширилди

Ўзбекистонда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқишнинг янгича тартиби ўрнатилади. Президентнинг “Низоларни судгача ҳал этишнинг самарали механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Ҳужжатга кўра, жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат органлари ёки мансабдор шахсларнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари (қарорлари) натижасида ўз ҳуқуқлари ёки эркинликлари бузилганлиги ҳақидаги мурожаатлари вертикал бўйлаб давлат органининг барча бўғинларида кўриб чиқилгандан сўнг, 2020 йил 1 январдан бошлаб ташкил этиладиган Низоларни судгача ҳал қилиш апелляция кенгашлари томонидан кўриб чиқилиши тартиби ўрнатилади.

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Ўзбекистон Республикасидаги барча ҳакамлик судьяларининг аъзолигига асосланган Ўзбекистон ҳакамлик судьялари палатасини ташкил этиш ҳақидаги таклифини маъқуллаш назарда тутилган.

Қуйидагилар Ўзбекистон ҳакамлик судьялари палатасининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳисобланади:

•    ҳакамлик судьялари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда уларнинг касбий тайёргарлиги ва малака оширишини ташкил этиш;

•    доимий фаолият юритувчи ҳакамлик судьялари томонидан ишларнинг кўрилиши ҳамда ҳакамлик судларининг даврий ҳисобдорлигини мониторинг қилиш;

•    ҳакамлик судьяларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш, шу жумладан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан муносабатларда, шунингдек судда уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш;

•    ҳакамлик судлари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

•    ҳакамлик судьялари томонидан кўрилган ишлар ҳақидаги маълумотларни тўплаш, ҳакамлик суд ишларини юритиш амалиётини умумлаштириш;

•    ҳакамлик суд ишлари юритишни оммалаштириш, хорижий давлатлар ҳакамлик судлари билан маълумотлар алмашиш, халқаро ҳамкорликни такомиллаштириш, ушбу соҳада ривожланган халқаро тажрибани ўрганиш ва уларни Ўзбекистонда тадбиқ этиш борасида кўмаклашиш;

•    Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда ҳакамлик суд ишларини юритиш бўйича бошқа органлар билан ўзаро ҳамкорлик ва маълумот алмашинувини йўлга қўйиш;

•    ҳакамлик судлари фаолияти ва ҳакамлик суд ишларини юритишдаги долзарб масалалар бўйича семинарлар ва давра суҳбатлари ташкил этиш.


Мақола муаллифи

Теглар

судья низо апелляция кенгаши

Баҳолаганлар

15

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг