Ўзбекистонда судья бўлиш ёши оширилди
Жамият
−
12 Сентябрь 2019
4657Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” қонунни имзолади.
Қонун билан 10 дан ортиқ қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Судлар тўғрисидаги Қонунга киритилган ўзгаритишларга кўра, эндиликда судьялик учун 35 ёш бўлиш талаб этилади (илгари 30 ёш эди).
Шунингдек, судьялик лавозимига биринчи марта тайинланадиган захирадаги номзодлар Судьялар олий мактабида ўртача ойлик иш ҳақи сақланмаган ҳолда ўқиши белгиланди (илгари, ўртача ойлик иш ҳақи сақланган).
Қонун билан Халқ маслаҳатчиларининг ҳам ёши 35 ёш этиб белгиланди (илгари 30 ёш эди).
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
LiveБарчаси