Ўзбекистонда саноат соҳасида ишловчилар қанча маош олади?
Жамият
−
07 Ноябрь
1366Ўзбекистон Солиқ қўмитаси ҳудудлар кесимида саноатда иш ҳақи даражаси ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, сентябрь ойида саноат соҳасида расмий равишда 772,4 минг киши банд бўлган. Шулардан 336 минг киши 3-10 млн сўмгача иш ҳақи олган, 287,8 минг киши сентябрь ойида 1 050 000 сўмдан 3 млн сўмгача олган.
Қолаверса, 425 киши ойига 100 млн сўмдан ортиқ даромад олган.
Деярли 7 минг ишчига 262 500 сўмгача (МҲТEКМнинг 25 фоизидан кам) иш ҳақи ҳисобланган.
Битта ходимга ўртача иш ҳақи — 5 млн сўм этиб белгиланган.
Ҳудудларда қанча ҳисобланди?
Республика бўйича энг юқори иш ҳақи Навоий вилоятида - ўртача 8,9 млн сўм.
- Тошкентда — 5,8 млн сўм;
- Тошкент вилоятида — 5,1 млн сўм;
- Андижон вилоятида — 4,6 млн сўм;
- Қорақалпоғистонда — 4,5 млн сўм.
Иш ҳақининг энг паст даражаси Сирдарё, Хоразм ва Наманган вилоятларида қайд этилиб, соҳада ўртача иш ҳақи 2,3 миллион сўмдан 2,7 миллион сўмгача баҳоланган.
Маълумот учун, республика бўйича саноат ходимлари ўртача 5 миллион сўм маош олади.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси