Ўзбекистонда “Рома” академияси ташкил этилади

Спорт

romaa
0:00
0:00
download

Кеча, 18 январь куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти ҳамда Италиянинг “Рома” клуби вакили Карлос Перез ўртасида учрашув бўлиб ўтди. 

Унда ЎФА вакиллари томонидан Ўзбекистонда “Рома” клуби академиясини ташкил этиш имкониятлари ҳақида айтиб ўтилди. Шунингдек, ўзбекистонлик иқтидорли футболчилар ҳамда мураббийларни Италияда малака ошириш ва тажриба алмашишларини йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди. Европада мавқеи юқори ҳисобланган “Рома” клубининг маркетинг тизимини ўрганиб чиқиб, Ўзбекистонда татбиқ этиш таклифи илгари сурилган. 

Элдор Шомуродов каби етакчи футболчиларнинг хорижий клублардаги фаолиятига оид махсус фильмлар тасвирга олиш, бу орқали ёш футболчиларнинг мотивациясини ошириш ҳамда профессионалликка интилишларига туртки бўлиши мумкинлигини таъкидланди. 

ЎФА раҳбарияти Европанинг етакчи чемпионатлари ва клубларида Ўзбекистон брендини илгари суриш бўйича ўз таклифларини ўқиб эшиттирган. 

Шунингдек, Карлос Перез келажакда бу каби истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга доимо тайёр эканлигини таъкидлаб, мамлакатда кўплаб иқтидорли футболчилар мавжудлиги, улар жаҳон майдонларида ўзларининг истеъдодларини кўрсатиб келаётганлигини Элдор Шомуродов мисолида эътироф этди. 


Мақола муаллифи

Теглар

ЎФА Рома Шомуродов

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг