Ўзбекистонда ов мавсуми бошланди
Жамият
−
20 Сентябрь 2019
6291Ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш:
• фуқароларга – 1 миллион 115 минг сўмдан 2миллион 230минг сўмгача;
• мансабдор шахсларга эса — 2 миллион 230 минг сўмдан 3 миллион 345 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
• Шунингдек, қонунчиликда ушбу ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўллангандан кейин такрор содир этганлик учун ҳам жавобгарлик белгиланган.
• Бундан ташқари, тегишли рухсати бўлмай туриб ёки тақиқланган жойларда ёхуд тақиқланган муддатларда, тақиқланган қуроллар ёки воситалар билан ов қилиш ёки балиқ овлаш:
• ҳуқуқбузарлик қуроли ва ашёлари мусодара қилиниб, фуқароларга 3 миллион 345 минг сўмдан 4 миллион 460минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса — 4 миллион 460 минг сўмдан 5 миллион 575 минг сўмгача миқдорда жарима солишга ёхуд ҳуқуқбузарлик қуроли ва ашёлари мусодара қилиниб, 3 йилгача муддатга ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этишга сабаб бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь