Ўзбекистонда олтин, нефть ва газ қазиб олиш учун солиқ камайтирилади
Жамият
−
29 Июль 2021
7607Ўзбекистонда қазилма бойликларга ўрнатилган солиқ ставкаларини пасайтириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олмалиқ кон-металлургия комбинатига борганида айтиб ўтди.
Қайд этилишича, ҳозирги кунда мамлакатда конларни геологик жиҳатдан ўрганиш ва ўзлаштириш бўйича Канада, Франция, Япония, Туркия, Хитой ва бошқа мамлакатлар компаниялари иш олиб бормоқда.
Президент чет эллик инвесторлар учун имкониятлар янада кенгайтирилишини таъкидлади. Хусусан, мис ва олтин бўйича қазилма бойликларга солиқ ставкаларини 10 фоиздан 7 фоизга, табиий газ ва нефть бўйича 10 фоизга, уран бўйича 8 фоизга, вольфрам бўйича 10 фоиздан 2,7 фоизга тушириш режалаштирилган.
LiveБарчаси