Ўзбекистонда Олимпия қўмитасининг ҳудудий бўлимлари ташкил этилади

Спорт

image

2028 йилги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарликни кучайтириш, оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш масалаларига бағишланган видеоселекторда Президент Шавкат Мирзиёев Олимпия ва Паралимпия ҳаракатини ривожлантириш, селекция тизимини такомиллаштириш бўйича янги ташаббусларни илгари сурди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Лос-Анжелесдаги ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш мақсадида Олимпия қўмитасининг ҳудудий бўлимларини ташкил этиш ташаббуси қўллаб-қувватланди. 

Миллий Олимпия қўмитасига Президент раҳбар бўлганидек, ҳудудий бўлимларга вилоят ҳокимлари бошчилик қилади.

Ҳокимлар ҳар бир федерация билан ишлаб, Олимпия цикли учун махсус стратегиясини ишлаб чиқади ва Миллий Олимпия қўмитаси ҳузурида ҳимоя қилади.

Барча спорт федерациялари раҳбарлари ва вилоят ҳокимлари амалга ошираётган ишлари ва эришган натижалари ҳақида ҳар ойда Олимпия қўмитасида ҳисобот беради.

Спортчиларни келгуси Олимпиадага тайёрлаш учун зарур шароит ва инфратузилмага 300 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.

Бу йилнинг ўзида камида 10 нафардан спортчи ва мураббийларни энг нуфузли хорижий спорт академияларида ўқитиш муҳимлиги таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ушбу йиғилишда спорт соҳасида мавжуд салоҳият тўлиқ ишга солинмаётгани бўйича ҳокимларнинг ҳам бу борадаги масъулияти умуман сезилмаётгани қайд этилганди


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Паралимпия Олимпия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг