Ўзбекистонда одам савдоси бўйича янги институт ташкил этилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Фармонга биноан Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича миллий маърузачи (кейинги ўринларда – Миллий маърузачи) институти таъсис этилади. Унинг функциялари Миллий комиссия раиси зиммасига юкланади.

Қуйидагилар Миллий маърузачининг асосий вазифалари этиб белгиланди:

одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасида мамлакатимиз ва жаҳонда юзага келаётган вазият тўғрисида, ушбу жиноят турига алоқадор шахсларни тергов қилиш ва жазолаш ҳамда одам савдоси қурбонларини қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳар йили ахборот тақдим этиш;

мазкур соҳада республикамизда кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақидаги ишончли ахборотни кенг жамоатчиликка ва халқаро ҳамжамиятга етказиш мақсадида Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг дипломатик корпуси ва халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналарини жалб этган ҳолда оммавий ахборот воситалари учун мунтазам равишда брифинглар ташкил этиш;

одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамжамият билан ушбу йўналишга ихтисослашган ташкилотлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари ўртасида самарали ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликни, давлатимизга нисбатан хуружларга қарши тезкор чора кўришни, шунингдек, мазкур соҳада республиканинг халқаро майдондаги миллий манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш.


Мақола муаллифи

Теглар

одам савдоси фармон мажбурий меҳнат

Баҳолаганлар

5

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг