Ўзбекистонда неча киши устидан стационар тиббий назорат ўрнатилгани айтилди

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 4547 нафарни ташкил этмоқда. Беморлардан 3459 нафари (76 фоиз) соғайган бўлса, айни дамда 1070 нафари даволанмоқда. Бу ҳақда бугун, 10 июнь куни АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов маълум қилди.

Маълумотларга кўра, эпидемиологик вазият нохуш бўлган давлатдан 46 812 нафар бемор келган. Улардан 23 153 нафари уй шароитида карантинда бўлса, 23 659 нафар бемор устидан стационар шароитда тиббий назорат ўрнатилган.  

Ботиржон Қурбоновнинг таъкидлашича, вирусологик лабораторияда охирги бир кунда 17 798 та, эпид мавсум давомида 831 642 та тест синовлари ўтказилган.

Аввалроқ, ўзбекистонлик олимлар ихтиро қилган “Рутан” дориси SARS CoV-2 типидаги вирусга қарши самара бергани ҳақида хабар қилгандик. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ушбу дори воситасида қўшимча маълумот берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made