Ўзбекистонда Назарий физика институти ташкил этилади
Жамият
−
10:05 1017 1 дақиқа
Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида Назарий физика институти ташкил этилади. 17 декабрь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида Назарий физика институтини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорда институтнинг асосий вазифалари этиб назарий физиканинг квант майдон назарияси, субатом физика, ночизиқли физика, гравитацион майдон назарияси, квант тармоқлар ҳамда динамик тизимлар йўналишларида илмий анжуманлар ташкил этиш белгиланган.
Шунингдек, олий таълим ташкилотларида иқтидорли талабалар ва магистрантларни илмий фаолиятга жалб этиш орқали юқори салоҳиятли ёш назариётчи физикларни тайёрлашга кўмаклашиш ҳамда физика соҳасида ривожланган мамлакатларда олиб борилаётган тадқиқотларнинг устувор йўналишлари ва истиқболлари юзасидан таҳлилий маълумотлар тайёрлаш институтнинг муҳим вазифалари қаторига киритилган.
Қарорга кўра, институтга бошқа илмий ташкилотлар, жамғармалар ва таълим муассасалари, жумладан, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан биргаликда илмий тадқиқотлар ўтказиш учун шартномалар тузиш, шунингдек, илмий тадқиқотлар учун зарур бўлган ахборотлар, статистик ва таҳлилий маълумотларни давлат органлари ҳамда ташкилотларидан сўраш ва бепул олиш ҳуқуқлари берилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олмалиқда техника институти ташкил этилиши маълум қилинганди.
Live
Барчаси