Ўзбекистонда мобил телефон импорти кескин кўпайди
Жамият
−
29 Октябрь 2021
72242021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон хориждан қиймати 133,2 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 1,9 млн. дона мобил телефон импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Телефон импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,4 млн. донага ошган. Ўзбекистонга 13 та давлатдан мобил телефонлар импорт қилинган.
Мобил телефонлар энг кўп импорт қилинган давлатлар:
- Хитой – 69,6 млн.
- Вьетнам – 49,6 млн.
- Ҳиндистон – 6,6 млн.
- Қозоғистон – 5,5 млн.
- БАА – 960 минг
- Германия – 647 минг
- Россия – 175,8 минг
- Корея – 61,1 минг АҚШ доллар.
Аввалроқ, жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга 9 та хорижий давлатдан 558 та электромобиль импорт қилингани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023