Тезкор: Ўзбекистонда масжидларда намоз ўқишга рухсат берилди

Local

image

Ўзбекистонга коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори қабул қилинди. Унга кўра, жорий йил 5 июндан “яшил” ҳудудларда диний ташкилотлар фаолиятига рухсат берилди.

Бунда:
•    диний ташкилотлар биноларининг доимий равишда дезинфекция қилиниши;

•    уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш; 

•    ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши; 

•    ижтимоий масофани сақлаши; 

•    намоз вақтида фуқароларнинг оралиқ масофасини 1,5 метр этиб белгилаш (махсус чизиқлар ёрдамида катакларга ажратган ҳолда); 

•    ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37°С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда киритмаслик чораларини кўриш; 

•    жамоавий диний маросимлар (жума намози ва бошқалар)ни ўтказмаслик талаб этилади.
 


Tags

Rate Count

924

Rating

3

Rate this article

Share with your friends