Ўзбекистонда масофадан бошқариладиган пулемёт ишлаб чиқарилди

Жамият

image

Мудофаа саноати давлат қўмитаси тасарруфидаги корхоналардан бирида масофадан бошқариладиган жанговар модул ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу ҳақда қўмита Матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, соҳа мутахассислари томонидан маҳсулотнинг барча конструкторлик-техник ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, улар асосида йирик калибрли пулемёт ҳамда замонавий электрон-оптик кузатув ва нишонга олиш мосламалари билан жиҳозланган жанговар модулнинг тажриба намунаси ишлаб чиқилди.

Ҳозирда янги қурол завод синовларидан ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Ўзбекистонда “Тарлон” енгил зирҳланган автомобили ишлаб чиқарилгани ва синовлари бошлангани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

873

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг