Ўзбекистонда кўпхотинлиликка рухсат берилдими? Адлия вазирлиги расмийси изоҳ берди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда қонунчилик билан кўпхотинликка рухсат берилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Хабарларда келтирилишича, Вазирлар Маҳкамаси демографик ҳолатни юксалштириш, аҳоли сонини ошириш мақсадида жорий йилнинг ноябрь эркакларга иккинчи рафиқага  уйланишга рухсат берувчи қарор қабул қилган. 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Матбуот котиби Севара Ўринбаева тарқалган гап-сўзларни буткул рад этиб, уларнинг сохталигини исботловчи бир нечта фактлар келтирди. 
 
Биринчидан, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг қайд рақами олдидан ҳарфли қисқартмалар қўлланилмайди. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қайд рақамидаги “ПҚ” шаклидаги қисқартмалар Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларига нисбатан қўлланилади.

Иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари миллий базаси (www.lex.uz)да Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2535-сон қарори мутлақо мавжуд эмас. 

Учинчидан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига мувофиқ кўп хотинли бўлиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Яна шуни қўшимча қилиш лозимки, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш — давр талаби” мавзусидаги анжуманда сўзлаган нутқида қўшхотинлик билан боғлиқ ҳолатларни танқид остига олиб билдирган фикрлари Президент томонидан бу каби қарор имзоланмаслигининг исботидир. 

“Шу ўринда яна бир нозик масала бўйича алоҳида тўхталиб ўтмоқчиман. Баъзан ҳаётда ЗАГС, яъни Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органидан ўтмасдан туриб, пул эвазига яширинча шаръий никоҳ ўқитиш, хотин устига хотин олиш ҳолатлари ҳам, минг афсуски, учраб турибди”, дея қўшхотинликнинг салбий томонларини санаб, имом-хатибларга “ЗАГС қоғози”ни кўрмасдан никоҳ ўқимасликларини хитоб қилган эди Шавкат Мирзиёев.

Шаҳноза Тўрамуротова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Адлия вазирлиги кўпхтонлик

Баҳолаганлар

1807

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг