Ўзбекистонда кунига неча киши ПЗР тест топширмоқда?

Жамият

image

Жорий йилнинг 28 сентябридан 11 октябригача (14 кун давомида) 507 972 та ПЗР тест синамаси ўтказилган. Кунига ўртача 36 284 нафар фуқародан ПЗР тести олинган. Улардан 5 577 нафарида мусбат натижалар қайд этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, 2021 йил июнь ойининг иккинчи ярмидан бошлаб касалланиш кўрсаткичлари ўса бошлаган эди. Июль ойида касаллик аниқланиши юқори чўққига чиққани кузатилди.

Август ойининг биринчи ярмида эса бироз мўътадил ҳолат юзага кела бошлади. Август ойининг иккинчи ярми ва сентябрь ойидан бошлаб касаллик аниқланишининг пасайиши кузатилиб, бу ҳолат ҳозирга қадар давом этмоқда.

Маълумот учун, мамлакатдаги мавжуд вирусологик лабораторияларда шу вақтгача 15 миллиондан ортиқ ПЗР тест синовлари ўтказилган.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус ПЗР

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг