Ўзбекистонда кунига қанча одам ўлиши маълум бўлди
Жамият
−
05 Август 2020
56761Ўзбекистонда статистика бўйича бир кунда 600 тагача ўлим ҳолати тўғри келяпти. Бу ҳақда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ражаббой Исроилов АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берди.
Бу кўрсаткич иссиқ мавсумда ошиши мумкин. Бу кўрсаткич фақатгина коронавирусдан эмас, бошқа касалликдан ўлганларни ҳам ўз ичига олади.
“Касаллик бор экан, ўлим ҳам бўлиши мумкин. Карантин бошлангандан буён коронавирус тарқалишини чегаралаш учун барча шифохоналарда шу инфекция ва бошқа касалликдан нобуд бўлганларни фақатгина республика патологоанатомия маркази орқали ювиб, дезинфекциялаб бериш йўлга қўйилган. Бемор коронавирусдан вафот этган бўлса, ташкилий усулда мозорга олиб бориб, бошқа касалдан вафот этган бўлса, қариндошларига бериб, уни ҳам уйигача кузатиб, ўзининг маҳалласида дафн қилинар эди.
Одамлар фақат коронавирусда ўляпти деб ўйламанг. Ўзбекистонда статистика бўйича жами аҳолига бир кунда 500 тадан 600 тагача ўлим ҳолати тўғри келади. Булар орасида ёш болалардан тортиб қарияларгача мавжуд. Июль ойида ёзги чилла бўлгани учун бу статистика, ўлим ҳолати 10 фоизга кўпайиши мумкин.
Ўлим ҳолати бир жойда йиғилиб қолмаслиги учун ССВ томонидан Тошкент шаҳридаги барча касалхоналарда патологоанатомия бўлимларини ташкил қилиб, майитни ўша жойдан қариндош-уруғларга беришни ташкил қилиш режалаштирилган. Бу бўйича кўрсатма тайёр, шу кунларда тасдиқланиб, барчага тарқатилади”, деди Ражаббоев.
Аввалроқ, Коронавирусга қарши кураш штабининг бошқа бир аъзоси Ҳабибулло Оқилов коронавирусдан вафот этганларнинг реал сони расмий эълон қилинаёган рақамлардан бошқача эканини айтиб ўтганди.
LiveБарчаси