Ўзбекистонда коррупционерларнинг очиқ рўйхати тузилади

Жамият

image
0:00
0:00
download
Мусаевга боғланаётган коррупцион схема бўйича Миграция агентлиги тилга кирди north_east

Мусаевга боғланаётган коррупцион схема бўйича Миграция агентлиги тилга кирди

Эндиликда Ўзбекистонда Коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахсларнинг электрон реестри юритилади. Бу кеча, 22 июнь куни тасдиқланган янги Қонун билан белгиланмоқда.

Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, Коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг электрон реестрига киритилади.

Ички ишлар вазирлиги коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларга нисбатан айблов ҳукми қонуний кучга кирган пайтдан эътиборан 3 иш куни ичида реестрга шахс ҳақидаги маълумотларни киритади.

Электрон реестрда коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахслар тўғрисидаги маълумотлар Жиноят кодексида белгиланган судланганлик муддати давомида сақланади.

Электрон реестрга киритилган шахсларга нисбатан қуйидаги чекловлар белгиланади:

•  давлат хизматига кириш ва давлат мукофотлари билан тақдирланиш;

•  сайланадиган ва алоҳида тартибда тайинланадиган лавозимларга номзодининг кўрсатилиши;

•  давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари ҳамда идоралараро коллегиал органларнинг аъзоси бўлиш;

•  ўзи таъсис этган ва устав фондидаги улушининг 50 фоизидан кўпроқ қисмига ўзи эгалик қиладиган тадбиркорларнинг давлат харидларида ва давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда иштирокчи сифатида қатнашиш;

•  давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотларда ва давлат таълим муассасаларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритиш.

Электрон реестр Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда юритилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг