Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олган 32 бемор соғайди
Жамият
−
27 Май 2020
5980Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини ортда қолдириб, соғайганлар сони 2668 нафарга етди.
Айни соатларда Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 5 нафар, пойтахт Тошкентдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 4 нафар, жами 9 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
Самарқандда шифо топганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (3 нафари Самарқанд шаҳридан, Пастарғом ва Тойлоқ туманларидан эса 1 нафардан) бўлиб, 2 нафари эркак, 3 нафар аёл. Улар орасида ёши каттаси 62 ёшда, ёши кичига 5 ёшда. Вилоятда айни пайтга қадар 249 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда 254 нафарга етди.
Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 2 нафари Тошкент вилоятидан, 1 нафари Сурхондарё вилоятидан, яна 1 нафари эса Тожикистон Республикасидан. Уларнинг 3 нафари эркак, 1 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 60 ёшда, ёши кичига 34 ёшда. Эндиликда Тошкент шаҳрида соғайганлар 980 нафарга етди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь