Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш қачон бошланади?
Бу қизиқ
−
05 Август 2020
39476Ўзбекистонда коронавирусга қарши оммавий эмлаш қачондан бошланади? Ушбу саволга Коронавирусга қарши курашиш штаби Шуҳрат Боймуродов жавоб берди.
“Бу коронавирусга қарши вакцинанинг ишлаб чиқилиши ва оммавий қўллана бошланишига боғлиқ. Агар дунёда вакцина оммавий қўлланила бошланса, албатта, Ўзбекистонда ҳам касалликка қарши оммавий эмлаш бошланади”, дейди мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев кеча, 4 август куни Ўзбекистон бўйлаб коронавирус пандемиясини жиловлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан йиғилиш ўтказиб, Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевга бир ҳафта муддатда етакчи олимлар ва тажрибали шифокорлар билан маслаҳатлашган ҳолда, коронавирус вакцинасини харид қилиш ва аҳолини вакцинациясини амалга ошириш йўлларини пухта ўрганиб чиқиш юзасидан топшириқ берди.
Айни вақтда Хитой, Ҳиндистон, Буюк Британия, Россия фармацевтика компаниялари яқин вақт ичида коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқаришни бошлаши кутилмоқда.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 27 314 нафарни ташкил этмоқда. 18 051 киши ушбу хасталикдан тузалган, 167 киши вафот этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь