Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 3 нафарга ортди
Жамият
−
25 Март 2020 18154 1 дақиқа
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони айни пайтгача яна учтага ошиб, 59 нафарга етди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
Ушбу инфекция хорижда бўлиб қайтган беморлар билан мулоқотда бўлган яна уч нафар фуқарода аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь