Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 200 нафардан ошди
Жамият
−
02 Апрель 2020
18205Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони айни пайтгача яна 15 нафарга ошиб, 205 нафарга етди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
Аввалроқ, коронавирусга чалинган беморларнинг 13 нафари (жами 25 нафар)тўлиқ тузалгани ҳақида хабар берган эдик.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганларнинг 25 нафари даволанди, 2 нафари вафот этди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь