Ўзбекистонда коронавирусга чалинган неча кишининг аҳволи оғирлиги айтилди
Жамият
−
06 Июль 2020
15869Аввал хабар берганимиздек, 5 июль куни Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ рақамлар рекорд натижани қайд этди. Шундай қилиб, мамлакатда ушбу хасталикка чалинганлар 10 мингдан ортиб, 10020 нафарни ташкил этмоқда.
5 июль куни мамлакатда 312 ҳолатда касаллик қайд этилган.
Янги касалланиш ҳолатлари:
- 190 нафари Карантин муассасаларида;
- 121 нафари аҳоли орасида (шундан 84 нафари Тошкент шаҳрида, 21 нафари Тошкент вилоятида, 16 нафари Самарқанд вилоятида);
- 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида орасида аниқланган.
Аввал хабар қилганимиздек, бугун кун давомида Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 159 нафар фуқаро соғайди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 10020 нафар бемордан 6584 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 65 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3402 нафар бемордан 25 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Ҳозирда мамлакатда уй карантинида 42 895 нафар, стационар карантинда эса 25 021 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.
LiveБарчаси