Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 1005 нафарга етди

Жамият

image
Хитой Ўзбекистонга иккинчи ёрдамни жўнатди north_east

Хитой Ўзбекистонга иккинчи ёрдамни жўнатди

Бухоро вилоятида яна 11 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 29 апрель куни Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Таъкидланишича, шифо топганларнинг барчаси Россиядан чартер рейс билан Бухорога олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган. Уларнинг барчаси эркак бўлиб, 4 нафари Қашқадарё вилоятидан, 3 нафари Тошкент шаҳридан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Наманган вилоятидан 2 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 57 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 16 ёш.

Бухоро вилояти бўйича шу пайтга қадар 289 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 300 нафарга етди. Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 1005 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача вирус юқтирганлар 1955 нафарга етди. Бугунгача беморларнинг 8 нафари вафот этган. Ҳозирда 942 киши коронавирусдан даволаняпти.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

77

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг