Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётган беморлар сони 3 мингдан ошди
Жамият
−
05 Октябрь 2020
5341Бугун, 5 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 172 нафарга ошиб, 58 859 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 38 нафари Жиззах вилоятида,
• 34 нафари Тошкент шаҳрида,
• 30 нафари Тошкент вилоятида,
• 24 нафари Бухоро вилоятида,
• 14 нафари Андижон вилоятида,
• 11 нафари Самарқанд вилоятида,
• 10 нафари Сурхондарё вилоятида,
• 6 нафари Қашқадарё вилоятида,
• 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида аниқланган.
Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда Ўзбекистонда 55 318 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 3 058 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси