Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар 2690 нафарга етди
Жамият
−
15 Май 2020
98662020 йил 15 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2686 (+4) нафарни ташкил қилмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг 3 нафари жорий йилнинг 12-14 май кунлари Россиядан Қорақалпоғистонга келган. 1 нафар фуқаро эса Қорақалпоғистон Республикасидан бўлиб, касалликни инфекцияга чалинган бемор билан мулоқот орқали юқтириб олган.
Айни пайтда юртимизда 2158 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб, ҳозирда мамлакатимизда соғайиш кўрсаткичи 80 фоизни ташкил қилмоқда. Ўзбекистонда бугунги кунда 517 нафар бемор даволанмоқда.
Айтиб ўтиш лозимки, бугун Сирдарё вилоятида даволанаётган барча 24 нафар бемор Тошкент шаҳридаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасига кўчириб ўтказилди. Шифокорларимиз томонидан барча беморларга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси