Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони 6358 нафарга етди
Жамият
−
22 Июнь 2020
7632Бугун, 22 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 43 нафарга ошиб, 6358 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 43 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида аниқланган.
Айни пайтда Ўзбекистонда 4377 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (69 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 1962 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 15 нафари оғир, 3 нафари ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси