Ўзбекистонда коронавирус билан зарарланиш ҳолати кескин кўпайди

Жамият

image

Бугун, 26 июнь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 107 нафарга ошиб, 7427  нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 88 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 13 нафари Тошкент вилоятида (шундан 9 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида), 6 нафар Тошкент шаҳрида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 5038 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (67 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 2369 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

486

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг