Ўзбекистонда конституцион тузумни ағдармоқчи бўлган шахс Ўшда қўлга олинди

Олам

image

Қирғизистоннинг Ўш вилоятида диний экстремистик фаолиятга алоқадорлиги учун Ўзбекистон ҳудудида қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси К.Ш.Т. қўлга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари томонидан Ўш вилояти ҳудудида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида Ўзбекистон Республикаси фуқароси, 1973 йилда туғилган К.Ш.Т. қўлга олинган. 

Маълум қилинишича, Андижон вилоятида доимий рўйхатда турган ушбу шахс диний экстремистик фаолиятга жалб қилинганлиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилгани учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қидирувда бўлган.

Ҳозирда қўлга олинган шахс Қирғизистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Жазони ижро этиш хизматининг Тергов ҳибсхонасида сақланмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг