Ўзбекистонда “кишанланган” ижтимоий тармоқлар яна очиладими?

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 1 август санасидан бошлаб Ўзбекистонда Twitter, TikTok ва бошқа тармоқлар учун мавжуд барча чекловлар олиб ташланиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида QALAMPIR.UZ Ахборотлаштириш ва телекоммуникация соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси Матбуот хизмати билан боғланди.

Қайд этилишича, Twitter, TikTok ва бошқа тармоқлардаги мавжуд барча чекловлар олиб ташланишини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжат йўқ. 

“Ҳозир ҳеч нарса деёлмайман. Бу каби маълумотлар қаердандир, юқориданми сиздирилган. Бизда аниқ маълумотлар йўқ”, дейди “Ўзкомназорат” вакили.

Маълумот учун, Ўзбекистон ҳудудида Twitter, TikTok ва “ВКонтакте” чекланган. Ўзбекистон юқоридаги компанияларга серверларини Ўзбекистонга кўчириш бўйича талабномалар юборган. Шундан сўнг, 2021 йилнинг 2 июлида “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонуннинг 27-1-моддаси талабларига зид равишда Ўзбекистон фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов берилаётгани учун айрим ижтимоий тармоқлар фаолиятига чеклов ўрнатилган.

Эслатиб ўтамиз, QALAMPIR.UZ “Ўзбекистонда барча ижтимоий тармоқлар блокланиши керак” номли журналистик суриштирув эълон қилганди.

Унда Ўзбекистонда Теlegram, Instagram, WhatsApp, Facebook, исталган вақт блокланиши мумкинлиги, Tik-tok ва Twitter эса аллақачон тақиқланганлар рўйхатида тургани ҳақида сўз боради.

Айтиш жоизки, ушбу тармоқлардан кўпчилигимиз, ҳатто, расмийлар, амалдорлар, тақиқлашга овоз берганларнинг ўзлари ҳам VPN орқали фойдаланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

260

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг