Ўзбекистонда картошка нархи 1 ойда салкам 13 фоизга ошди

Жамият

image

Ўзбекистонда 2025 йил январь ойи бошидан бугунги кунгача картошканинг улгуржи нархлари 6 200 сўмдан 7 000 сўмгача ёки 12,9 фоизга кўтарилди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2025 йил 3 январь ҳолатига кўра, “Янги Қўйлиқ” деҳқон бозори — Food city савдо мажмуаси ҳамда “Эски жува “Чорсу” деҳқон бозори”да картошканинг улгуржи нархлари 3 500-6 200 сўм бўлган. Айнан шу бозорда кеча, 20 январь ҳолатига картошка улгуржи нархда 4 800-7 000 сўмдан сотилмоқда. 

Статистика агентлиги тақдим қилган маълумотларга кўра, Ўзбекистонга 2024 йилнинг январь-ноябрь ойларида хориждан қиймати 52,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган 627 минг тонна картошка импорт қилинган.

Шу вақт давомида энг кўп картошка Қозоғистондан импорт қилинган (465,2 минг тонна). Мазкур рақамларга ишонилса, картошка нархининг ошиши Қозоғистон қўшни мамлакатларга картошка экспортини тўхтатгани ҳам таъсир қилган бўлиши мумкин.

Маълумот учун, 2025 йил 18 январдан қўшни Қозоғистон 6 ой муддатга картошка экспортини тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилган.

Қозоғистон Ҳукуматининг расмий Telegram-каналида қўшни давлатларда, айниқса, Ўзбекистонда картошкага талаб ортгани ва экспорт нархларининг юқорилиги туфайли жорий йилда картошка экспорти 1,5 баробарга ошгани қайд этилган.

“Картошка экспорти 411 минг тоннадан 605 минг тоннага етди. Бу каби талаб ажиотажи ички бозорга таъсир кўрсатди. Охирги ҳафтада экспорт билан шуғулланувчи ишлаб чиқарувчилар ўртасида нархларнинг кескин ўсиши қайд этилди (170 дан 270 тенгегача)”, дейилади хабарда.

Шунингдек, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тақдим этган маълумотларда картошкадан ташқари бир қатор полиз  ва дуккакли маҳсулотлар келтирилган. Уларнинг нархини қуйида кўришингиз мумкин.

3 январь ҳолатига кўра

20 январь ҳолатига кўра


Мақола муаллифи

Теглар

картошка нарҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг