Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
Жамият
−
30 Май 2025 8594 1 дақиқа
Ўзбекистон ҳудудида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади. Тошкент шаҳрида Ҳайит намози шу куни 5:10 да ўқилади. Бу ҳақда бугун, 30 май куни пойтахтнинг Олмазор туманидаги “Мунаввар қори” жоме масжидида имом жума намози олдидан маърузасида маълум қилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво маркази мамлакатда Зулҳижжа ойининг биринчи куни 28 майга тўғри келганини маълум қилганди. Ҳижрий-қамарий йил ҳисоби бўйича Зулҳижжа ойининг 10-куни Ийдул Азҳо – Қурбон ҳайитининг биринчи куни ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Саудия Арабистонида ҳам Қурбон ҳайитининг 6 июнь куни нишонланиши хабар қилинганди. Подшоҳлик давлат ва хусусий сектор ходимлари учун бир ҳафталик Ҳайит байрамини эълон қилди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь