Ўзбекистонда қўллаш учун аудитнинг халқаро стандартлари белгилаб чиқилди

Жамият

image

Молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун аудитнинг халқаро стандартларини тан олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда Norma нашри маълум қилди.
  
Лойиҳа 2018 йилнинг 19 сентябрдаги ПҚ–3946-сон қарорга мувофиқ ишлаб чиқилган, унга кўра 2020 йил 1 январдан бошлаб аудиторлик ташкилотлари аудиторлик фаолиятини фақат Халқаро бухгалтерлар федерацияси томонидан нашр этиладиган аудитнинг халқаро стандартлари асосида амалга оширадилар.
 
Лойиҳада таклиф қилинаётган нормалар амалиётда қўлланилган принциплар асосида тузилган. Уларнинг жорий этилиши кўрсатилган аудиторлик хизматлари натижаларига ишбилармонлар ва умуман жамоатчилик ишончини шакллантириш ва оширишга йўналтирилган халқаро стандартлар асосида аудиторлик хизматлари бозорининг янада ривожланишини, республикада ишбилармонлик муҳити яхшиланганининг асосий омили сифатида аудиторлик касби нуфузи ва аудиторлик хизматлари сифати ошишини таъминлайди.
 
Низом лойиҳасида Ўзбекистон ҳудудида қўллаш учун аудитнинг халқаро стандартлари (АХС) белгиланган, яъни:

а) сифат назоратининг халқаро стандарти;
б) молиявий ахборот аудитининг халқаро стандартлари;
в) молиявий ахборот аудитининг амалиёти тўғрисидаги халқаро ҳисоботлар;
г) обзорли текширувлар ўтказиш бўйича вазифаларнинг халқаро стандартлари;
д) ишончни таъминловчи, молиявий ахборот аудити ва обзорли текширувларидан фарқланувчи вазифаларнинг халқаро стандартлари;
е) аудит билан бирга кўрсатиладиган хизматларнинг халқаро стандартлари;
ж) Халқаро бухгалтерлар федерацияси томонидан аудитнинг халқаро стандартларининг ажралмас қисми сифатида белгиланган бошқа ҳужжатлар;
з) юқорида санаб ўтилган ҳужжатларга («а»-«ж») киритиладиган ўзгартиришлар.
 
Шунингдек ҳужжатда Ўзбекистонда қўллаш учун АХСни тан олиш тартиби таклиф этилган:

• Халқаро бухгалтерлар федерациясидан давлат тилига таржима қилинган АХС матнига ҳуқуқларнинг берилишини тасдиқловчи ҳужжатни олиш;
• рус тилидаги АХСдан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун Халқаро бухгалтерлар федерацияси билан шартнома имзолаш;
• давлат ва рус тилидаги АХС матнини Молия вазирлигининг веб-сайтларида эълон қилиш;
• АХС ҳужжатларининг долзарблигини таъминлаш.


Мақола муаллифи

Теглар

Вазирлар Маҳкамаси АХС

Баҳолаганлар

2

Рейтинг

3.5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг