Ўзбекистонда қўлланилган вакциналар 1,6 млн дозадан ошди

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш ишларида 1,6 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Кеча, 22 майда мамлакат ҳудудлари бўйлаб 42065 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. 

Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 14584 нафарни; 
  • 2-босқичда эмланганлар 27481 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатда жами 1600504 доза вакцинадан фойдаланилди. 

Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 1183943 нафарни; 
  • 2-босқичда эмланганлар 416561 нафарни ташкил қилди.

22 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Наманган вилояти (6297 доза);
  • Фарғона вилояти (5514 доза);
  • Тошкент шаҳри (4984 доза) доза) банд қилди. 

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

  • Фарғона вилоятида 214769 доза;
  • Андижон вилоятида 198815 доза;
  • Наманган вилоятида 180003 доза;
  • Самарқанд вилоятида 159204 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

вакцина

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг