Ўзбекистонда қидирувга берилган аёл Туркияда ушланди

3-саҳифа

image

Ўзбекистон ҳудудида одам савдоси жиноятини содир этишда гумонланиб, қидирувга берилган аёл Туркияда қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди. 

“Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Туркия Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамкорлигида йирик тезкор-қидирув тадбири амалга оширилди. Ушбу ҳамкорлик натижасида Ўзбекистон ҳудудида жиноят содир этган ва қидирувга берилган шахс қўлга олинди”, дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, 1981 йилда туғилган И.У. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 3-қисми бўйича Наманган вилояти ИИБ томонидан қидирувга берилган. Тезкор маълумотлар асосида у Туркия Республикасининг Истанбул шаҳрида яшириниб юрганлиги аниқланди.

Мазкур шахс жорий йилнинг 17 июнь куни Туркия ҳудудида қўлга олиниб, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасига экстрадиция қилинган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистон Республикасидаги Интерпол Миллий марказий бюроси ходимлари кузатувида Интерпол каналлари орқали ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан одам савдоси учун қидирилаётган ва узоқ вақт давомида Туркия ҳудудида яшириниб юрган Ўзбекистон фуқароси Истанбулдан Тошкентга экстрадиция қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Ўзбекистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг