Ўзбекистонда қанча одам семизликдан азият чекиши маълум бўлди
Бу қизиқ
−
04 Декабрь 2023
6269Ўзбекистонда ҳар икки кишидан бири оғир вазнли. Бу ҳақда Санитария-эпидимиология қўмитаси маълум қилди.
Қўмита томонидан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) билан биргаликда Ўзбекистоннинг 18-64 ёшдаги аҳолиси ўртасида ўтказилган тадқиқотга кўра, ҳар куни аҳолининг учдан икки қисми (67 фоиз) етарли миқдорда (400 граммдан кам) сабзавот ва мевалар истеъмол қилиши аниқланган. Шунингдек, мамлакат аҳолисининг ярми оғир вазнли, 20 фоизи эса семизлиги маълум бўлган.
"46 фоизининг қонида холестерин миқдори ошган! Аҳолининг ўртача туз истеъмоли кунига 14,9 граммни ташкил этади. Бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия этилган миқдордан 3 баравар кўп (кунига 5 граммдан ошмаслиги лозим) деганидир", дейилади бу ҳақдаги хабарда.
Таҳлилларга эътибор берилса, жисмоний фаоллик ҳамда овқатланиш меъёр ва қоидаларига амал қилмаслик, таркибида туз, қанд, ёғ миқдори кўп бўлган таом ва ширинликларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш, шунингдек, етарли даражада витамин ва минераллар истеъмол қилмаслик оқибатида ёшларда рационал ўсиш ва ақлий ривожланишда ортда қолиш, катталарда эса юрак қон-томир, эндокрин, хавфли ўсма каби инсоннинг эрта ўлимига олиб келувчи қатор касалликларнинг ривожланишига сабаб бўлган.
LiveБарчаси