Ўзбекистонда қанча одам ижтимоий тармоқдан фойдаланиши маълум қилинди
Жамият
−
22 Апрель 2020
9935Жорий йилда Ўзбекистонда 3,2 миллион одам ижтимоий тармоқлардан фаол фойдаланмоқда. Бу ўтган йилдан 44 фоизга яъни 972 мингга ошган. Бу ҳақда “We are social“ ва “Hootsuite” маълум қилди.
Таъкидланишича, Ўзбекистонинг 18 340 000 ёки 55 фоиз аҳолиси интернетдан фойдаланади. Бу 2019 йилга қараганда 7,1 фоизга кўпроқ. Статистикага кўра, аҳолининг 76 фоизи ёки 25 140 000 ўзбекистонликлар мобил телефонга эгалар.
Шунингдек, аҳолининг 50 фоизи шаҳарларда яшаши айтиб ўтилган. Дунё бўйича бу кўрсаткич 55 фоизга тенг.
Маълум қилинишича, дунё бўйича 5.19 миллиард одам мобил телефондан фойдаланади. Бу ўтган йилги кўрсаткичга қараганда 2,4 фоизга кўпроқдир. 4,54 миллиард одам эса интернетдан фойдаланади. Улардан 3,8 миллиарди ёки дунё аҳолисининг 49 фоизи ижтимоий тармоқлардан фаол фойдаланади.
LiveБарчаси