Ўзбекистонда қанча хонадонга газ етиб бормаётгани очиқланди
Жамият
−
09 Декабрь 2022
12260Тез орада аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан мутаносиб таъминлаш масалаларини тезкор ва тизимли ҳал этиб бориш мақсадида ташкил этилган Республика штабининг навбатдаги йиғилиши бошланди. Унга Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов раислик қиляпти.
Йиғилишда ҳозирги вазият танқидий-таҳлилий кўриб чиқилиши, қилинган амалий ишлар ҳақида масъулларнинг ҳисоботлари тингланиши, шунингдек, ҳолатни янада барқарорлаштириш мақсадида янги чора-тадбирлар маълум қилиниши кутилмоқда.
“Мана икки кундан буён ҳудудларда ва мутасадди вазирликларда штаблар фаолияти кўрсатмоқда. Лекин, амалий ишлар билан биргаликда жойларда қатор муаммо ва камчиликлар ҳануз кузатилмоқда”, дейди Умурзоқов.
Йиғилишда айтилишича, газ қувурларида босимнинг меъёрдан пастлиги сабабли республика бўйича жами 462 та маҳалладаги қарийб 62 мингта хонадонга табиий газ етиб бормаяпти.